ЭЛ-НИНЁ / ОКЕАН / ЁМҒИР

Эл-Нинё: океандаги уч даражанинг бизга нима алоқаси бор?

Тинч океанидаги ҳарорат, шамол йўллари ва биздаги ёғин эҳтимоли. Филмнинг ўлчовлари, манбалари ва чегаралари.

26Манбалар
7Бўлимлар
3Асосий хулоса
Эл-Нинё: океандаги уч даражанинг бизга нима алоқаси бор? видеоси муқовасиНМА­ГА БУНАҚА / МАНБАЛАР
Ушбу саҳифада
БИР ҚАРАШДА

Энг муҳим уч нуқта

01

Уч даража — Ниñо 3.4 кузатув ҳудудидаги ҳарорат фарқи.

02

Эл-Нинё ёғин эҳтимолига таъсир қилади; алоҳида ёмғир сабабини ўзи исботламайди.

03

100 км доира миқёс намунаси. Қиш-баҳор таъсири кафолат эмас.

01

Океандаги уч даража — қайси ўлчов?

NOAA CПC ҳафталик жадвалида 2026 йил 30-сентябрь учун Ниñо 3.4 ҳарорат фарқи +3,2 °C. Филм бу қийматни “уч даража” деб юмалоқлайди. 10-сентябрь муҳокамаси Эл-Нинё кучаяётганини тасдиқлайди.

НИМАНИ АНГЛАТ­МАЙДИ?

Бу бутун океаннинг ҳарорати эмас. Ҳафталик Ниñо 3.4 қиймати, мавсумий ОНИ ва кунлик рангли харита бир хил маҳсулот эмас. Бу саҳифа 7-октабрда текширилди; кейинги NOAA муҳокамаси 8-октабрга белгиланган.

02

14 та Ўзбекистон ва 14 минг километр

Ниñо 3.4 кузатув ҳудуди 5° шимол–5° жануб ва 170° ғарб–120° ғарб оралиғида. Сферик ҳисоб: 6 174 329 км²; Ўзбекистоннинг 448 900 км² майдонига бўлсак, тахминан 13,75 — яхлитлаб 14. Тошкентдан ҳудуд марказигача катта доира бўйлаб 14 276 км.

НИМАНИ АНГЛАТ­МАЙДИ?

14 та контур кузатув қутисининг майдонини ифодалайди, бутун қизиган сувни эмас. Контурлар кўргазма учун устма-уст. Йўл намликнинг океандан Тошкентгача ҳаракати эмас; икки жой орасидаги масофа.

03

Перу балиқчилари, “болакай” ва шамол

NOAA Эл-Нинё номини Перу балиқчилари ва Рождество атрофидаги илиқ сув билан боғлайди. Одатда пассат шамоллари илиқ юзаки сувни ғарбга суради. Шамоллар сусайганда илиқ сув ва кўтарилувчи ҳаво марказий-шарқий Тинч океанига ёйилади.

НИМАНИ АНГЛАТ­МАЙДИ?

Кесим, балиқ реаксияси ва шамол чизиқлари — схема ва тасвирий талқин. Ҳар бир воқеа бир хил эмас; бу тушунтириш айнан бир жойдаги ёмғир сабабини аниқламайди.

04

Бизга таъсири — эҳтимол, кафолат эмас

Мариотти (2007) Эл-Нинё давридаги жануби-ғарбий Марказий Осиё ёғинларини жануби-ғарбдан кучайган намлик оқими билан боғлайди; боғлиқлик айниқса куз-баҳорда кучли. Герлитз ва ҳаммуаллифлар (2019) совуқ мавсум об-ҳавоси ва тропик ҳамда шимолий омилларни таҳлил қилади.

НИМАНИ АНГЛАТ­МАЙДИ?

Филм Ўрта ер денгизи ва Ҳинд океани томондаги намлик йўлларини схемада кўрсатади. Ҳар бир қиш нам бўлиши ёки ҳар бир жойда ёғин ортиши кафолатланмайди. Бу 2026–27-йил учун маҳаллий об-ҳаво прогнози эмас.

05

Булут экиш ва вақтни ажратиш

WМО баёнотига кўра булут экиш мавжуд булутга ишлов беради. Филмда 100 км радиусли доира ўлчам намунаси сифатида тахминан 5 560 км экваториал кузатув ҳудуди билан солиштирилади. NOAA 11-июн 2026 куни Эл-Нинё Адвисорй чиқарган.

НИМАНИ АНГЛАТ­МАЙДИ?

100 км технологиянинг универсал чегараси эмас. Миқёс таққослаш ҳар бир ёмғирга нима сабаб бўлганини исботламайди. Эълон санаси ҳарорат шу куни бирдан ўзгарганини англатмайди. Ўзгидромет 26-майда нейтрал ҳолат ва исиш ҳақида ёзган.

06

Календар, рекорд ва сел огоҳлантириши

Календар NOAA ҳафталик Ниñо 3.4 қийматларининг ой ичидаги ўртачасини кўрсатади. Рекорд график шу ҳафталик жадвалнинг 1981–2026 қаторига тегишли. Ўзгидромет кучли тоғолди ёмғири сел хавфини оширишини огоҳлантиради.

НИМАНИ АНГЛАТ­МАЙДИ?

График бутун океан ёки минг йиллик рекорд эмас. Ой ўртачалари расмий ойлик индекс билан айнан бир хил эмас. Келажак катакларидаги савол белгиси — номаълум. Сел жойлари ва йўллари схема; бугунги сел огоҳлантириши ёки Эл-Нинёдан келадиган муқаррар фалокат эмас.

07

Харита, тасвир ва мусиқа

Рангли океан: NOAA ОИССТ в2.1 кунлик аномалия, 15-январ–30-сентябрь 2026, 0,25° катак; силлиқланган. Кузатув контурлари Natural Earth, глобус фонлари NASA Blue Marble ва NOAA ETOPO асосида. Энгравюра персонажлар ва муқова лойиҳа учун яратилган АИ тасвирий талқинлар.

НИМАНИ АНГЛАТ­МАЙДИ?

ОИССТ ранглари 1971–2000, ҳафталик термометр эса 1991–2020 базага нисбатан. Тасвирда анимация оралиқ ҳолатларни интерполация қилади. АИ тасвирлар ўлчов ёки тарихий сурат эмас. Мусиқа: Инвестигатионс — Kevin MacLeod, CC БЙ 4.0; овоз остида пасайтирилган ва фаде қилинган.

ТАСВИР ВА ҲУҚУҚЛАР

Материаллар ҳақида

Рангли океан: NOAA ОИССТ в2.1 кунлик аномалия, 15-январ–30-сентябрь 2026, 0,25° катак; силлиқланган. Кузатув контурлари Natural Earth, глобус фонлари NASA Blue Marble ва NOAA ETOPO асосида. Энгравюра персонажлар ва муқова лойиҳа учун яратилган АИ тасвирий талқинлар.

Инвестигатионс бй Kevin MacLeod (incompetech.com). Лиcенсед ундер Creative Commons: Бй Аттрибутион 4.0. ҳттпс://creativecommons.org/лиcенсес/бй/4.0/

Мусиқа

ОЧИҚ ТАҲРИРИЯТ

Хато топдингизми?

Хато топсангиз, аниқ гап ва манбасини юборинг. Текшириб, тузатиш санасини кўрсатамиз.

Instagram орқали ёзинг