БАРҚИРОҚ · МУЗЛИК ВА СУВ

Музлик эриса… яхши хабарми?

Қозиқлар, 2025 йил муз ҳажми ва кичик геотекстил синови: далиллар ва уларнинг чегаралари.

15Манбалар
6Бўлимлар
3Асосий хулоса
Музлик эриса… яхши хабарми? видеоси муқовасиНМА­ГА БУНАҚА / МАНБАЛАР
Ушбу саҳифада
БИР ҚАРАШДА

Энг муҳим уч нуқта

01

125 см ва 2,5 млн м³ — институтнинг 2025 йил ҳисоби.

02

≈40% — 100 м² даги дастлабки геотекстил синови; бутун музлик эмас.

03

Харита, стакан ва муз устуни — тушунтирувчи схема ёки визуал тимсол.

01

Кўпроқ эриш — ҳар доим яхши хабар эмас

Музлик эриши аввал дарёга кўпроқ сув бериши мумкин. Муз захираси кичрайгани сари кейинчалик музликдан келадиган ҳисса камайиши мумкин. Филм шу умумий қонуниятни тушунтиради.

НИМАНИ АНГЛАТ­МАЙДИ?

Бу Пскем ёки Чорвоқнинг жами оқими айнан қайси йили қанча камайиши ҳақидаги прогноз эмас. Ёғин, мавсумий қор, ерости сувлари ва буғланиш ҳам дарёга таъсир қилади. Стакандаги кичик музлик — AI визуал тимсол; сув айнан Барқироқдан келган деган даъво йўқ.

02

Қозиқлар ва қор захираси бирга ўлчанади

Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти тақдим этган “Гляциология” матни, хариталари ва экспедиция тасвирлари филмнинг бирламчи материалидир. Музга ўрнатилган қозиқнинг очилган қисми маҳаллий эришни тушунтиради. Турли нуқталар ва қор захираси биргаликда кўриб чиқилади.

НИМАНИ АНГЛАТ­МАЙДИ?

Битта қозиқ бутун музликнинг натижаси эмас. Анимация схема: алоҳида қозиқ учун ўйлаб топилган сантиметр ёки ойлик қатор йўқ. 2022 йил бурғилаш лавҳасининг жойи манбада аниқланмагани учун Барқироқ деб номланмаган. Тақдим этилган “Гляциология” ҳужжати оммавий юклаб олиш файли сифатида жойланмаган.

03

125 см, 2 км² ва 2,5 млн м³

Институт тақдим этган “Гляциология” материалидаги 2025 йил Барқироқ ҳисоби: муз қалинлигининг 125 см камайиши ва 2 км² майдон. Ҳисоб: 1,25 м × 2 000 000 м² = 2 500 000 м³ муз. Бу ҳажмни 105 × 68 м майдонга жойласак: 2 500 000 ÷ 7 140 ≈ 350,14 м. Телеминора 375 м.

НИМАНИ АНГЛАТ­МАЙДИ?

Йиллик натижа институтга нисбат берилган; биз янги мустақил дала ўлчови ўтказмадик. Муз ҳажми сув ҳажмига зичлик тузатишисиз тенглаштирилмайди. 105 × 68 м — танланган қиёс майдони. Муз устуни визуализация, ҳақиқий Тошкентдаги ҳодиса эмас.

04

100 м² даги дастлабки мато синови

Институтнинг 28-сентябрь 2026 ҳисоботида Ўрта Барқироқдаги 100 м² геотекстил билан ёпилган майдон очиқ назорат майдони билан солиштирилади. Ҳар икки жойда қозиқлар бор. 24-сентябрьдаги кузатувдан кейинги дастлабки хулоса: ёпилган жойда қарийб 40% кам эриш.

НИМАНИ АНГЛАТ­МАЙДИ?

Бу кичик майдондаги дастлабки синов; бутун музлик сақлаб қолинди дегани эмас. Диаграммадаги 100 ва ≈60 нисбий кўрсаткичлар — сантиметр ёки вақт қатори эмас. Икки асл дала сурати август 2026 га тегишли; сентябрьдаги 40% натижанинг ўлчов фотоси деб берилмаган.

05

Харита ва мавсумий сунъий йўлдош тасвирлари

Тошкент–Чорвоқ–Барқироқ йўналиши OpenStreetMap дарёлари, релйеф ва схематик уланишлардан тузилган. Мавсумий тасвирлар Sentinel-2 Л2А: октабр 2024–сентябрь 2025. Ўн бир тасвир; февралдаги булутли тасвир ташлаб кетилган. Сана экранда кўрсатилган.

НИМАНИ АНГЛАТ­МАЙДИ?

Бу GPS экспедиция изи, автомобил йўли ёки ичимлик суви қувури эмас. Тасвирлар қор қопламини кўрсатади; филмда улар муз қалинлиги, қор фоизи ёки бир вақтда олинган қозиқ ўлчови сифатида берилмаган. Ўтишлар узлуксиз кундалик кузатув эмас.

06

Тасвирлар, мусиқа ва шрифтлар

Институт тақдим этган экспедиция лавҳалари, қозиқ/қор диаграммалари ва асл август дала фотосуратлари институтга нисбат берилган. Стакан-музлик ва муқова — AI визуал тимсол. Телеминора сурати Алпасли, CC0; муз устуни қўшилган. Мусиc: Unanswered Questions by Kevin MacLeod (incompetech.com), CC BY 4.0. Shriftlar: Archivo, Archivo Black, IBM Plex Mono, Cinzel, Cormorant — SIL OFL.

НИМАНИ АНГЛАТ­МАЙДИ?

Дала фотосуратларининг санаси ва тажриба чегаралари сақланган. Тасвирий талқинлар илмий ўлчов ўрнини босмайди. Институтнинг 2025 натижаси тақдим этилган бирламчи материалга таянган; оммавий манба мавжудлиги ҳар бир хусусий ҳужжатнинг оммага чиқарилганини англатмайди.

ТАСВИР ВА ҲУҚУҚЛАР

Материаллар ҳақида

Институт тақдим этган экспедиция лавҳалари, қозиқ/қор диаграммалари ва асл август дала фотосуратлари институтга нисбат берилган. Стакан-музлик ва муқова — AI визуал тимсол. Телеминора сурати Алпасли, CC0; муз устуни қўшилган. Мусиc: Unanswered Questions by Kevin MacLeod (incompetech.com), CC BY 4.0. Shriftlar: Archivo, Archivo Black, IBM Plex Mono, Cinzel, Cormorant — SIL OFL.

Contains modified Copernicus Sentinel data 2024–2025. © OpenStreetMap contributors, ODbL. Terrain: AWS Terrain Tiles / Tilezen.

Мусиқа

ОЧИҚ ТАҲРИРИЯТ

Хато топдингизми?

Хато топсангиз, аниқ гап ва манбасини юборинг. Текшириб, тузатиш санасини кўрсатамиз.

Instagram орқали ёзинг